(+998 71) 129-59-59

ПРЕСС РЕЛИЗ

Пишиқчилик мавсумида дехқонларимизнинг ўз даромадларни янада оширишлари, эртанги кунга бўлган ишончни янада ортиради, хирмонга барака киради. Ўлкамизда етиштириладиган хар қандай мева-сабзавотнинг чиқиндиларигача қайта ишланиб истемолга тўла яроқли. Қайта ишланган маҳсулотга нафақат ички истеъмолчи томонидан, балки чет эллик хўррандалар томонидан ҳам таълаб кундан кунга ортиб бормокда.
2018 йил 16-февраль куни, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини келажакда қайта ишлаш ва унинг экспортини оширишдаги  долзарб масалалар тўғрисида кенгайтирилган давра сухбати ташкил этилди. 
Унда холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” АЖ, мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхона вакиллари, тегишли бошқарма ва бўлинмалар, шунингдек қатор фермер дехқон ва таморқа хўжаликлари ва логистика марказларининг раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари иштирок этдилар.  
Тадбир давомида, экспортга йўналтирилмаган гилосни қайта ишлаш учун юборилиши долзарб эканлиги таъкидланди. 
Жумладан, ички бозорда ҳам ўз харидорини топа олмайдиган гилос мевасини эндиликда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларидан Фъючерс (олдиндан пул ўтказиш) - шартномалари асосида ҳарид қилиб олади.
Бу биринчи навбатда маҳсулотнинг исроф бўлиши олди олинади, қайта ишланган маҳсулот экспортга йўналтирилади ва албатта дехқонлармиз учун қўшимда даромад манбайи сифатида ҳизмат қилади. 
Маъсуллар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасида савол-жавоблар ҳамда қатор таклифлар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Якунда, 2018 йил гилосни қайта ишлаш учун 1 кг. 3 000 минг сўм нарҳ белгилаш, мақсадга мувофиқ деб топилди.  
Ўз навбатида, ушбу ҳаридлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича масъул ишчи гуруҳи тузилиб, мурожаатлар учун:  +99871 129 59 59 телефон рақами ҳамда www.oziq-ovqat.uz, marketing@uzagroexport.uz электрон манзили эълон қилинди: