(+998 71) 129-59-59

“O’zbekoziqovqatxolding” ХК АЖ Танлов эълон қилади

Танлов йўналиши: Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш.
Мустақил баҳолаш ўтказиладиган фаолият даври – 2018  йил.
Компанияда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилот сифатида қуйидагилар қатнашишлари мумкин:
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари;
қимматли қоғозлар бозори ёки корпоратив бошқаруви бўйича малака сертификатлари мавжуд мутахассисларига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари;
аккредитацияланган рейтинг агентликлари;
корпоратив бошқарувига оид илмий-ўқув марказлари. 
Мустақил баҳолаш ташкилотининг тижорат таклифи ёпиқ мухрланган конвертда қуйидаги танлов хужжатлари рўйхати билан тақдим этади: 
- Мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача ахборот;
- Мустақил баҳолаш ташкилотининг хат-аризаси;
- Баҳолашни ўтказадиган асосий экспертларнинг малакалари ҳақида маълумотлар;
- Мустақил баҳолаш хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);
Боғланиш учун маъсул ҳодим: Маматқулов Рустамжон Хабибуллоевич.
Телефон: (+99871) 254-94-21, E-mail: devon@uzfood.uz
`Таклифлар Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси 73А-уй манзилида – 2018 йил 30 апрелга қадар қабул қилинади.