(+998 71) 129-59-59

Латвиялик муттахасис “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясида иш бошлади.

Латвиянинг машҳур сутни қайта ишловчи «HANSA Food Comodities» компаниясининг етакчи мутахассиси Янис Скварновичс  “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК бошқарув раиси Тохиржон Жалиловнинг сутни қайта ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.    
Янис Скварновичс Жиззах вилоятида барпо этилаётган қаттиқ турдаги пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик корхонанинг қурилишида бевосита иштирок этиш билан бир қаторда, сут саноати соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар учун семинар ва тренинглар ўтказади.
Юртимизга европалик мутахассиснинг жалб этилишига билан сутни қайта ишловчи корхоналарда ғарб тажрибаси кенг миқёсда таништирилади, маҳсулот сифати, хажмини ошириш ва унинг экспортини йўлга кўйиш бўйича маслахатлар берилади.   
 58 ёшга тўлган Латвиялик Янис Скварновичс олий маълумотли Агроном – ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкиллаштириш мутахассиси ҳисобланади. 
1993 йилдан “Tukuma Piens” (Тукумсдаги сут корхонаси) акциадорлик жамиятига бошқарув раиси этиб сайланган. Ушбу корхона йилига 25-30 минг тонна сутни қайта ишлаш кувватига эга сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
 1999 – 2001  йиллар давомида сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар манфаатини давлат олдида химоя қилувчи Латвия сут иттифоқи бошқарув раиси лавозимида фаолият олиб бориш билан бир қаторда айнан шу соҳада Европа Иттифоқи стандартларини жалб қилиш бўйича мехнат қилган.
2001 – 2006 йилларда Латвиянинг сутни кайта ишлаш бўйича етакчи хисобланадиган  “Rīgas piena kombināts” (Рига сут комбинати) акционерлик уюшмаси бошқарув раиси.
 2010 – 2014 йилларда  “Eiroholdings” МЧЖ лойиҳалар департаменти директори, Озарбайжонда 500 бош соғин сигирга мўлжалланган корхонани барпо этишда маслахатчи бўлиб фаолият олиб борди. Украинада болалар озуқаси бўйича Балтика сут-консерва комбинатини фаоллаштиришда иштирок этди. Шунингдек Россиянинг Тверь, Липецк ва Смоленск шахарларида жойлашган сутни ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарга маслахатчилик қилган.
Янис Скварновичснинг ушбу соҳадаги асосий ютуқларидан бири инвестициянинг умумий хажми 30 млн евро бўлган Рига сут комбинатини қайта қуришда катта рол ўйнагани бўлди. Натижада ушбу корхонада кунига 20 тонна тайёр пишлоқ ишлаб чиқарилиш йўлга қўйилди. Россиянинг Новгородск шахридаги махаллий сутни қайта ишловчи  корхонанинг ишга туширилишида ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан катта ёрдам берди.