(+998 71) 129-59-59

Пресс-релиз: Ўзбекозиқовқатхолдинг пиёзни 1200 сўмдан харид қилиб олади.

Мамлакатимизда пахтадан бўшаган ер майдонларига йилдан йилга мева-сабзавот маҳсулатларини етиштириш ортиб бормоқда. Захматкаш деҳқонларимиз томонидан етиштирилган маҳсулотлар бозорларимиз тўкин сочинлигини таминламоқда. Бозорларимиздаги барқарор нархлар аҳолимиз учун одатий ҳолга айланиб  бормоқда. Мева-сабзавотларнинг янада ортиши  унинг экспорт  қилинишига туртки бермоқда. Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг асосий вазифаларидан бири маҳсулотларни жахон бозорларига йўналтирган ҳолда давлатимиз учун катта даромат олиб келиш.  
Бу йилги пиёз ҳосили ўтган йилгига нисбатан анчагина ортиши натижасида унинг бозордаги нархи хам арзонлашганини кўришимиз мумкин.
Холдинг компания таркибига кирувчи “Ўзагроэкспорт” АЖ тан нархи 1 кг 590 сўм бўлган пиёзни Сурхондарё вилоятидаги дехқон ва фермер хўжаликларидан муносиб бўлган 1 кг 1 200 сўмдан харид қилиб олади. Ташқи бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб экспорт учун қулай шараитларни яратмоқда. 
Асосийси пиёз етиштириш билан шуғулланувчи дехқон ва фермер хўжаликлари келажакда ушбу йўналишда инвестиция киритишлари учун катта сармояга эга бўлишади. 
 Пиёз хариди қуйидаги шартларда амалга оширилиши зарур: 40-60 мм калибрли (улчамли), 30 кг копларда     
Ўзбек пиёзи Uzagro бренди остида экспортга йўналтирилади.