(+998 78) 129-59-59

Биз севиб истеъмол қиладиган “Квас” ичимлигини ишлаб чиқарувчи «PARSEK PLUS» МЧЖ корхонаси холдинг таркибига киритилди

«PARSEK PLUS» МЧЖ 2007 йили ташкил этилган бўлиб, россиялик инвесторлар томондан 100-фоиз инветиция киритилган. Корхонани янада ривожлантириш учун 490 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди.

2012 йилдан бошлаб корхона табиий “Квас” ичимлигини ишлаб чиқаришни бошлади. Мазкур салқин ичимлик ароматизатор ва консервантларсиз 100-фоиз табиий маҳсулотлардан тайёрланади. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёни давлат стандартлари ва санитария нормаларига риоя қилинган ҳолда,сифатли асбоб ускуналар орқали амалга оширилади.