(+998 71) 129-59-59

Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Департаменти котиби, Д.Чатурведи, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик режалаштириш ва таҳлил департаменти директори С.Молдабаева, Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Н.Мурашев, Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги Бош агрономи Ма Айго, Покистоннинг Қирғизистондаги элчиси Ф.Тирмизи, Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари И.Герашенко, Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчиси С.Олимзода ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ШҲТ ҳамкорлик дастури лойиҳаси маъқулланди ва 2018 йилнинг 11-12 октябр кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгаши доирасида имзолашга келишиб олинди.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Шунингдек, йиғилиш давомида 2010 йилнинг 11 июнида Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида имзоланган Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси тасдиқланди.

Томонлар ШҲТга аъзо давлатлардаги фитосанитария ҳолати бўйича фикр алмашдилар.