(+998 78) 129-59-59

AMILOV қандолат фабрикаси: замонавий ускуналар, кенг ассортимент ҳамда юзлаб янги иш ўринлари

2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини кенг кўламли ислоҳотлар ва жадал ривожлантириш бўйича чет эл инвестицияларини ишлаб чиқариш ҳамда янги технологик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадлари учун жалб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Шу йилнинг ёзида «Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун саноат комплексини ташкил қилиш бўйича» инвестицион лойиҳалардан бири мувафақият билан якунланган. Ушбу лойиҳа AMILOV қандолат фабрикаси.

Фабриканинг умумий майдони 20 гектар бўлиб, ишлаб чиқариш учун ажратилган майдон 35 000 м2 ташкил қилади. Технологик линиялар монтажи ҳамда маҳсулотларнинг лаборатор синовларини Mossa Engineering (Россия) компаниясининг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди. Фабрика жаҳон талаб стандартлари ва нормаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилган. Қандолат фабрикасининг қурилиши билан кўплаб муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган Discover Invest компанияси шуғулланди.

Бугунги кунга келиб, фабрика кенг ассортиментли маҳсулотларни таклиф қилмоқда: печенье, вафли, мармелад, маршмеллоу, карамел ва конфетларнинг бошқа турлари, шунингдек шоколад маҳсулотлари, сутли ҳамда қора шоколад, турли начинкали плиткалар.

Ҳозирда фабрикада ун ҳамда шакарли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек мармелад, карамелларнинг турли ҳиллари учун мўлжалланган замонавий автоматлаштирилган линиялар ишлаб турибди. Технологик линиялар фаолияти 2018 йилининг ёзида бошлаган.

Фабрика замонавий ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, ускуналар Европанинг етакчи компаниялари томонидан етказиб берилган. Хусусан:

• Hebenstreit (Германия) – турли вафлилар ишлаб чиқариш учун;

• TFT (Германия) – аэрилаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун;

• Winkler und Dunnebier Suesswarenmaschinen GmbH (Германия) - шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун;

• Sollich (Германия) – қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун;

• Chocotech (Германия) – «FROZENSHELL» шоколадли конфетлар ишлаб чиқариш учун;

• Hansel Proccesing (Германия) – начинкали ва начинкасиз карамелларни ишлаб чиқариш учун;

• Aasted (Дания) – технологик қийин бўлган конфетларни ишлаб чиқариш учун;

• Buhler (Швейцария) – Швейцария технологияси бўйича шоколадли массалар тайёрлаш учун;

• HAAS (Австрия) – вафелли крекерлар ишлаб чиқариш учун;

• Polin (Италия) – печенье ишлаб чиқариш учун.

Қандолат фабрикаси ўз маҳсулотларини ёрлиқларга солиш учун европанинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган автоматлаштирилган линияларидан фойдаланади. Улар – Cavanna (Италия), Theegartenpactec (Германия), Bosch (Голландия), Loesch Pack (Германия). Мазкур учкуналарнинг асосий ютуғи шундаки, улар ёрлиқлаш тизимини олдиндан лойиҳалаштиради, турли формадаги маҳсулотларни Европа талаб стандартлари асосида ёрлиқлаб бера олади.

Фабрика фойдаланадиган барча ускуналар экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беради. Лойиҳанинг муваффақиятли ташкил этилгани эса, ёш ҳамда шижоатли мутаҳассисларни янги иш ўринлари билан таъминлашга имкон яратди. Бугунги кунга келиб 650 дан ортиқ мутахассисларни иш билан таъминланди.

Фабрика раҳбарияти ишонч билдиришича, мазкур ишлаб чиқариш қуввати Ўзбекистон иқтисодиётиинг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб, бюджетга тушумларини ошириб, Ўзбекистон бозорини сифатли ва кенг кўламли қандолат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлайди.