(+998 78) 129-59-59

Қашқадарёда аччиқ қалампир Россия ва Араб мамлакатларига экспорт қилинмоқда

Бу маҳсулотнинг экспортини божхона режимига расмийлаштиришда “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда, дея хабар қилмоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

– Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойида қиймати қарийб 184 минг АҚШ долларлик янги узилган ҳамда қуритилган аччиқ қалампир маҳсулотлари экспорти божхона режимига расмийлаштирилди, – дейди, “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ғани Бозоров. – Маҳсулотлар “Big Agro Legumes” МЧЖ томонидан Россия ва Араб мамлакатларига жўнатилмоқда. Экспортёрларга қулайликлар яратиш ҳамда вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида, божхона расмийлаштирувлари куну тун амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Дарҳақиқат, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан қиймати қарийб 4 миллион АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувлари тезкорлик билан экспортёрларнинг талаби бўйича куннинг исталган вақтида амалга оширилмоқда.