(+998 78) 129-59-59

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги корхоналар 2019 йилнинг энг яхши брендлари қаторидан ўрин олди

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги корхоналар 2019 йилнинг энг яхши брендлари қаторидан ўрин олди

"AdWeek"  - III  реклама ва маркетинг ҳафталиги доирасида “Йилнинг энг яхши бренди” мукофоти соҳиблари эълон қилинди.

Ушбу танлов миллий маркетинг  мутахассислари ва истеъмолчилар томонидан илк бор онлайн тарзида овоз бериш орқали ўтказилган бўлиб, унда "Йил бренди” сифатида эътироф этилганлар қаторида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибига кирувчи корхоналар ҳам ўрин олди.

Хусусан, "Йилнинг энг яхши салқин ичимлиги" номинациясида  мутахассислар ва истеъмолчилар "Coca Cola" ичимлигини бир овоздан ғолиб деб топишди. 

Колбаса маҳсулотлари сўровномасида эса энг яхши бренд дея ”Rozmetov” тан олинди. 

Шунингдек, қандолат маҳсулотлари йўналишида  "Crafers" "Йил бренди" мукофотга сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида, "Йилнинг  энг  яхши  бренди" мукофоти Ўзбекистон бозорида ўз маркетинг ғояларини муваффақиятли амалга ошираётган энг фаол компанияларга берилади. Лойиҳанинг мақсади - ички бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, юртимизда тадбиркорлик, маркетинг ва реклама хизматлари бозори инфратузилмаси ривожлантиришни кўзда тутади.

__________

Бизнинг  сайт:  www.oziq-ovqat.uz 
Телеграм каналимиз: https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз:  https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding