(+998 78) 129-59-59

Европа  Иттифоқида алкоголли маҳсулотлар акциз тартибига ўзгартириш киритилмоқда

Европа Иттифоқида 30 йилдан  буён амалда  бўлган алкоголли маҳсулотларга солиқ солиш  тартиби ўзгаради.  Янгиланган қоидалар  ЕИнинг Доимий вакиллар қўмитаси томонидан тасдиқланган.

"Янгиланган қоидалар ишбилармонлик муҳитини яхшилайди, хусусан, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектлатлари учун харажатларни камайтиради", дейилади Европа Иттифоқи Кенгашининг  шу  ҳақдаги баёнотида.

Қайд  этилишича, ЕИда ана шундай тадбиркорлик субъектларининг мақомини тасдиқлаш учун ягона сертификатлаш тизими яратилмоқда.

_____________

Бизнинг  сайт oziq-ovqat.uz 
Телеграм каналимиз https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding