(+998 78) 129-59-59

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

27 июнь  -   Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан  самимий  табриклаймиз!

Сизлар  жамиятнинг  синчков нигоҳи,  эътиборингиз барча  жабҳага қаратилган.  Кузатасиз, таҳлил  қиласиз, муаммоларни  ўрганасиз, камчиликларни  дадил  айтасиз, таклифлар  берасиз. Ана шундай фидокорона меҳнатингиз соҳалар  ривожига, пировард мақсадда  халқимиз  фаровонлигига  хизмат  қилади. 

Фурсатдан  фойдаланиб,  мамлакатимизда озиқ-овқат  соҳасини   фаол  ёритаётган  ОАВ ходимларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Юртдошларимизни  соҳага  оид  ислоҳотлар, долзарб масалалар,  янгиликлар билан  таништириб  боришдаги  шижоатингиз  бардавом бўлсин, сиҳат-саломатлик, омад, сўнмас  илҳом доимий  ҳамроҳингизга айлансин!

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси  Ахборот хизмати