(+998 78) 129-59-59

Еврооисиё Иқтисодий Иттифоқида ГМО маҳсулотларини тамғалаш бўйича янги талаблар кучга  кирди

Еврооисиё Иқтисодий Иттифоқида ГМО маҳсулотларини тамғалаш бўйича янги талаблар кучга  кирди

ЕОИИ мамлакатлари ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотларини маркировкалаш бўйича янги талаблар 26 июндан кучга кирди. Эндиликда генетик модификацияланган организмлари мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлар “ГМО” белгиси билан тамғаланади. Хусусан, ана  шундай таркибли товарда маҳсулот ёрлиғи билан бир хил шакл  ва ўлчамдаги "ГМО" белгиси бўлиши шарт. 

Евроосий Иқтисодий  комиссияси экпертларининг янги  тартибга  изоҳ  беришича,  агар ишлаб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда генетик модификациияланган организмлардан фойдаланмаган ёки  унда ГМО  таркибий қисми 0,9 фоиздан ошмаган бўлса, бундай маҳсулотлар таркибида ГМО бор деб таснифланмайди.

_____________

Бизнинг  сайт oziq-ovqat.uz 
Телеграм каналимиз https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding