(+998 78) 129-59-59

30 июнь  -   Ёшлар куни билан юртимиздаги барча йигит-қизларни самимий муборакбод этамиз! 

Сизлар  барча тармоқлар, хусусан озиқ-овқат саноатида  фаолсиз. Сафингизда соҳа олимлари, корхона раҳбарлари, кучли мутахассислар талайгина. Тизимли ислоҳотлар  билан  қаторда ана шундай ёшларимизнинг ташаббуси, жонбозлиги  билан миллий озиқ-овқат саноати ривожланаётгани, янгидан янги корхоналар ташкил этилаётгани, маҳсулотлар тури  ва  ишлаб  чиқариш  ҳажми ошаётганлиги эса айни  ҳақиқат.  

Қадрли  ёшлар, Сизлар Ватанимизнинг бебаҳо  бойлигисиз!  Ана шу бойликнинг асоси  бўлган билим  ва салоҳиятингиз, куч-ғайратингиз янада зиёда бўлсин! Ёшлик фасли, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад доимий ҳамроҳингизга айлансин!

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси  жамоаси