(+998 78) 129-59-59

Озиқ-овқат саноати  чиқиндиларидан қурилиш материаллари  ишлаб чиқариш  таклиф  қилинди 

Россиялик олимлар томонидан озиқ-овқат саноати ва ўрмон чиқиндиларидан   қурилишда ишлатиладиган экологик иситиш маҳсулотлари олиш технологияси  таклиф  қилинди.

Унга  кўра, уйни иситишга  мўлжалган  янги қурилиш  материалини  тайёрлаш учун сут зардоби ва пекмез (шинни) аралаштирилади. Кейин олинган таркибга микроорганизмлар қўшилади. Ушбу таркибий қисмларни озиқлантириш билан улар декстран деб номланган полимер ҳосил қилади, кейинчалик у материалнинг ёпишқоқ асоси сифатида ишлатилади.

Ушбу изоляцион маҳсулот  келажакда уй хароратини мўътадил сақлашга ва хаво ўтказишга ёрдам беради. Шунингдек, олимлар ёнғин хафвсизлигини ҳам эътиборга олишган. Бунга сувда эрийдиган ва оловдан сақловчи моддаларни киритиш орқали эришилади.

 Бауман номидаги Москва давлат техник университети экспертларига  кўра, бугунги  кунда қурилишда ишлатиладиган формалдегид  инсон саломатлигига зарарли бўлиши мумкин.  Шунинг учун ҳам  янги материал истиқболли бўлиб, экологик тоза бўлишдан ташқари, у табиий  таъсирлар, айниқса  сувга чидамли.

_____________

Бизнинг  сайт oziq-ovqat.uz 
Телеграм каналимиз https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding