(+998 78) 129-59-59

“Ўзагроэкспорт”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, 41 манзилда жойлашган “Ўзагроэкспорт” АЖ, Сизга  2020 йил 20 август куни соат 17-00да “Ўзагроэкспорт” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73а манзилида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” АК биносида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати

2020 йил 14 август ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 

2020 йил 20 август куни соат 16-30 да бошланиб соат 16-50 гача давом этади.

Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

 

1)  Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

2)  Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

3)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартдаги 163-сон “Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли материаллар (ахборотлар) билан +998  90 9789892 телефон рақами орқали (олиш) танишиш мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар паспортлари, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномаларини тақдим этишлари лозим.